Ўзбекистонда «ҳалол» стандарти жорий этилади

Ўзбекистон 11 Август 2017 49907
Фото: Trend

2017 йилнинг учинчи чорагида Ўзбекистонда «ҳалол» стандарти жорий этилади. Бу ҳақида «Ўзстандарт» агентлигининг директор ўринбосари Жамшид Мирсаидов 11 август куни ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилди. 

«Ҳалол» стандартлари Малайзия ва Туркиядан олиб келиниб, ихтиёрий тарзда жорий қилинади. Айнан «ҳалол» стандартни киритиш бўйича махсус дастур ҳам ишлаб чиқилган. Насиб этса, жорий йилнинг учинчи чорагида мазкур стандартни йўлга қўйиш бўйича қарор қабул қилинади», дея қайд этди Жамшид Мирсаидов. 

Эндиликда «ҳалол» стандартидан фойдаланиш истагида бўлган тадбиркорлар ҳамда ишлаб чиқарувчилар агентликка мурожаат қилишлари мумкин. 

«Ҳукумат томонидан «ҳалол» стандартини жорий қилиш бўйича турли таклифлар ва топшириқлар берилган. Тез орада бу қарорнинг қабул қилиниши экспорт салоҳиятининг ўсишига ўз ҳиссасини қўшади. Шунингдек, чет элдан юртимизга келадиган меҳмонлар, айниқса, араб давлатларидан ташриф буюрувчи сайёҳларнинг маҳсулотларимизга бўлган ишончи ортади», дея қўшимча қилди Мирсаидов.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12241 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26218 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46261 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47312 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 38 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 1372 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1646 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар