Kun.uz сайти ишга таклиф қилади!

Kun.uz янгиликлар сайтида ишлашни истайсизми?

Биз сизга жуда қулай имкониятни тақдим қиламиз. Kun.uz қуйидаги йўналишлар бўйича:

- Журналист-мухбир (тадбирларни ёритиб борадиган, матбуот анжуманларида иштирок этиб, долзарб мақолалар тайёрлай оладиган);

- Журналист-таржимон (энг сўнгги хабарларни тезкорлик билан рус ва инглиз тилларидан ўзбек тилига таржима қиладиган);

- Корректор (мақола ва хабарларни ўқиб, уларнинг имлосини тузатадиган) ходимларни ишга таклиф этади.

Ўзбек, рус (инглиз) тилларини мукаммал билиш, компьютерда бемалол ишлаш ва журналистикани битирганлиги ҳақида олий маълумот талаб этилади.

Kun.uz’да ишлаш истаги пайдо бўлган бўлса, ўз маълумотномангизни info@kun.uz электрон манзилига ва сайтимизнинг "Алоқа" бўлими орқали хам "Мавзу" деган жойида "Резюме" деб ёзиб юборишингиз мумкин.