KUN.UZ офис изламоқда

Kun.uz барча манфаатдор ташкилотлар ва шахсларга ажойиб таклиф билан чиқмоқда. Таҳририят қўшимча офисга кўчиб ўтиш режалари борлиги сабабли, бу борада тегишли таклифларни қабул қилади. 

Офис майдони тахминан 100-150 квадрат метр бўлиши, алоҳида хоналарга ажратилган, метрополитен бекатига яқин жойда жойлашган бўлиши керак. 

Офис қайси қаватда бўлиши муҳим эмас. Муҳими, таҳририят ходимлари дам олиш кунларисиз ишлашидан келиб чиққан ҳолда журналистларга тўлақонли ишлашга шароит яратиб бериш.

Офис Тошкент шаҳрининг асосан “Истиқлол” санъат саройи, “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Миллий боғ”, “Новза” метро бекатларига яқин ерда, йўлнинг қатнов қисмига яқин масофада жойлашган бўлиши мақсадга мувофиқ. Шунингдек, Тошкент шаҳрининг бошқа ҳудудлари билан боғлиқ вариантларни ҳам кўриб чиқамиз.

Тегишли таклифлар учун телефон рақами - +998 90 995 96 23

Электрон манзил: info@kun.uz