08:57 / 29.11.2017
25114

«АҚШдаги исталган жойга етиб бориши мумкин». КХДР баёнот берди

Фото: KCNA/Кугеукы

КХДР Hwasong-15 қитъалараро баллистик ракетаси муваффақиятли синовдан ўтказилгани ҳақида маълум қилди, деб хабар бермоқда «Ренхап».

Шимолий Кореядагилар 28 ноябрь куни синовдан ўтказилган ва Япония қирғоқлари яқинига қулаган Hwasong-15 ракетаси муваффақиятли синовдан ўтказилган деб маълум қилишди, дея таъкидлайди РИА «Новости».

Шунингдек Пхеньяннинг баёнотида айтилишича, ракета АҚШ ҳудудидаги исталган жойга етиб бориши мумкин.

КХДР синовни амалга оширганидан сўнг Жанубий Корея ҳам ўзининг қанотли ракеталарини тест режимида учириш билан жавоб қайтарди. Кейинчалик БМТ Хавфсизлик кенгаши Шимолий Корея томонидан янги синов ўтказилгани туфайли фавқулодда йиғилиш ўтказилишини эълон қилди.

Top