10:41 / 19.04.2017
45768

Халқаро валюта фонди Ўзбекистонда инфляция даражаси ўсишини прогноз қилди

Ўзбекистон иқтисоди ўсиши 2017 йилда 6 фоизлик даражани сақлаб қолади. Бу ҳақда Халқаро валюта фондининг «Жаҳон иқтисодиёти истиқболлари» апрель докладида айтиб ўтилган.

ХВФ мутахассислари прогнозига кўра, Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ўсиши ҳам 2018 йилда 6 фоизлик даражани ташкил этади.

ХВФ ҳисоботида қайд этилишича, Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши 2016 йили 7,8 фоизни ташкил қилган.

Ўзбекистонда инфляция даражаси ўтган йилда 8 фоизни ташкил қилган. ХВФ прогнозига кўра, 2017 йилда бу борада кўрсаткич 8,6 фоизни ташкил қилади, 2018 йилда эса 8,8 фоизга етади.

Top