10:05 / 16.08.2015
3091

Трамп Клинтоннинг шахсий почта орқали ёзишма олиб борилишини “криминал муаммо” деб атади

Ҳиллари Клинтоннинг АҚШ давлат котиби лавозимида ишлаганида хизмат ёзишмаларини шахсий почта орқали амалга ошириши “криминал муаммо”дир. Бу ҳақда Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзодини кўрсатишга ҳаракат қилаётган миллиардер Дональд Трамп баёнот берди.
2009-2013 йилларда ушбу лавозимни эгаллаб турган Клинтон хоним хизмат юзасидан ёзилган мактубларни, маъмуриятдан талаб қилинганидай, ҳукумат почтасидан эмас, шахсий электр манзилидан юборгани жиддий баҳс-мунозараларни келтириб чиқармоқда. Мактублар Клинтонга тегишли шахсий серверда сақланган. Шу йиллар орасида у махфий маълумотлар келтирилган камида 4та мактуб олган.
“У аҳмоқона йўл тутган, – деди Трамп Айова штатидаги сайловолди компанияси чоғида CNN мухбири билан мулоқотда. – Бу криминал муаммодир”.
Бундан ташқари, Трамп Клинтонни “мамлакат тарихидаги энг ёмон давлат котиби” деб атади.

Top