20:12 / 29.12.2015
5306

Россия Афғонистонга январда АК-47 автомати партиясини етказиб беради

Россия январда Афғонистоннинг ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари учун ўқотар курол партиясини етказиб беришни режалаштирмоқда, деб айтди Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, Россия ташқи ишлар вазирлигининг Осиё бўйича иккинчи департаменти бошлиғи Замир Қобулов. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги маълум қилди.

“Кобулга Россия ички ишлар вазирлиги йўли билан 10 мингта АК-47 автомати ва унга ўқ-дорилар етказиб бериш бўйича масалани ишлаб чиқиш деярли якунига етди. У 2016 йилнинг январида амалга оширилади”, деб айтди Қобулов.

Қобуловнинг таъкидлашича, Россия Афғонистон ҳукуматининг миллий ярашувга эришишга нисбатан тутган йўлини қўллаб-қувватлайди ва “БМТ Хавфсизлик кенгаши қўмитасининг 1988 йилдаги санкция тартибини заифлаштириш имконияти масалаларига эгилувчанлик билан ёндашишга” тайёр.

Top