20:59 / 14.01.2016
3966

Ferrari ва Lamborghini Украинадаги савдоларини инқироз сабабли тўхтатди

Украинада кечаётган инқироз сабабли Ferrari ва Lamborghini автомобиллари савдоси пасайиб кетди. 2014 йилда Ferrari Kiev автосалони 2 дона машина сотган бўлса, 2015 йилда эса бир дона сотди холос.

Шу муносабат билан Ferrari ва Lamborghini автомобилларининг расмий савдоси тўхтатилди, дея маълум қилди ушбу маркадаги машиналарни етказиб берувчи Vipos компанияси бош директори Виктор Постельников ZN.ua интернет нашрига.

“Укранидаги мураккаб вазият сабабли бозор мазкур автомобилларни расман етказиб беришга тайёр эмас. Шунингдек, ҳар йили дилерларга бўлган талаб ошмоқда. Ferrari ва Lamborghini компаниялари ўз стандартларига риоя қилишда қандайдир истисноларни амалга оширишни ўзига раво кўрмайди. Кам савдо ва мамлакатдаги вазият эса шунчаки зарарга олиб борадиган бундай шартларни бажариш эса катта инвестицияларни талаб қилади”, - деди Постельников.

Маълумот учун, 2014 йилда Украина ЯИМ ҳажми 6,8 фоизга камайиб, инфляция даражаси 24,9 фоизни ташкил этди. 2015 йилда эса Жаҳон валюта фонди мамлакат ЯИМнинг тушиш даражасини 9 фоиз деб белгилади, инфляция эса 46 фоизга етди.

Top