16:19 / 17.01.2016
27732

Тоҳир Малик: Футболчиларимизнинг бўйнига омоч тақиб, далада қўш ҳайдатиш керак

Бугун “Китоб олами” марказида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг “Меҳмон туйғулар”, “Фалак”, “Зулмат салтанати” китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.

Бугунги учрашувда Тоҳир Малик "ўзбекистонлик танбал футболчилар" ҳақида фикр билдириб ўтган.

«Месси, Роналду деган футболчиларнинг майдондаги ҳар бир хатти-ҳаракатини компьютер ҳисоблаб боради. Улар битта ўйинда 15-16 километр югураркан. Тинимсиз меҳнат қилишади. Шунча югурганига яраша, натижаси ҳам яхши бўлади. Бизнинг "думбул футболчиларимиз"нинг энг яхшиси ҳам 5 километрни зўрға югуради. Шунга яраша натижани ҳам кўраверасизлар. Кеча ҳам ютқазишди-ку. Уларнинг барчасининг бўйнига омоч боғлаб, далада қўш ҳайдатиш керак. Сизлар шулар каби танбал бўлиб қолманглар!».

Top