20:59 / 20.01.2016
39807

Дилфуза Исмоилова ўз суратлари тарқалишида Озода Нурсаидовани айблади

Хонанда Озода Нурсаидова бугун, 20 январь куни ўзининг фейсбукдаги саҳифасида бир неча кундан буён интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинаётган хабарга муносабатини билдирди.

Qalampir.uz сайти хабарига кўра, хонанда Дилфуза Исмаилованинг даврада рақсга тушаётган ҳолдаги суратлари ижтимоий тармоқларда тарқалган. Бунда у Озода Нурсаидовани айблаган.

Суратларда хонанданинг сариқ либосда рақс тушаётгани акс этган.

Бу борада Дилфуза Исмоилова шундай изоҳ берган: “Озода Нурсаидова 14 йил аввал онасининг таваллуд кунига таклиф қилган эди. Бу суратлар ўша туғилган кундаги видео тасвирдан “стоп кадр” қилиб олинган. Одамлар шу даражада инсофсиз, виждонсиз бўлиб кетишганига ҳайронман. Бошқа санъаткорларнинг меникидан-да баттарроқ суратлари тарқалса ҳам ҳеч ким “ғинг” демаяпти. Менга ҳасад кўзи билан қарайдиган, қабиҳ одамлар доим мени ёмонотлиққа чиқаришади".

Бугун эса мазкур хабарга Озода Нурсаидованинг ўзи муносабат билдирди: “Нима бу? Ўзига эътибор тортиш учун қилинган пиар акциями ёки бошқа бир инсоннинг шахсига нисбатан қасддан туҳмат тарқатиш “уюшмаси”га бевосита аъзоликми? Бунақа фисқу фасод ва арзон уюштирилган нарсаларда кимнингдур номини қўллашдан олдин ўйлаш керак, менимча...”, - дейди хонанда.

У Дилфуза Исмоилованинг чиндан ҳам ўзидан гумони бўлса, нега қўнғироқ қилиб сўрамаганидан таажжубланган.

Хабарларда ушбу тушунмовчиликларга сабаб бўлаётган суратлар янада кенг тарқалмаслиги учун берилмаяпти.

Top