Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Баҳодир Низамович Қурбонов лавозимини тарк этган.
«KUN.UZ» манбаси маълумот беришича, генерал-майор Баҳодир Қурбонов Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони лавозимига тайинланган.
Президент Фармони билан Баҳодир Қурбоновга генерал-майор ҳарбий унвони берилди.
Маълумот учун, Тошкент ҳарбий округи тасарруфига Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида жойлашган ҳарбий қисмлар киради.
Ҳозирча Тошкент ИИББнинг янги бошлиғи ким бўлгани маълум эмас.