10:07 / 16.02.2016
27273

Шаҳзода Муҳаммедова ўзининг қўлини сўрашганига шама қилди

Актриса Шаҳзода Муҳаммедова кейинги кунларда Инстаграм фойдаланувчиларининг эътибор марказида бўлди.

У ўз саҳифасига юракча кўринишидаги идишга солинган узук суратини жойлаштирган ва сурат остига бу ҳамкасбининг совғаси эканини билдирган.

"Бу фильм эмас, эртак ҳам эмас... актёр дўстимдан... кутилмаган сюрприз... жуда ҳам ёқимли раҳмат", дея ёзган у.

Шундан сўнг, мухлислар унинг қўлини сўрашгани билан табриклаб изоҳлар қолдира бошлашган. Баъзилар бу севги изҳори эканини айтишса, баъзилар бу турмуш қуриш таклифи экани ҳақида ёзишган. Бу совға ким томонидан берилганини тахмин қилатуриб аксар фойдаланувчилар актёр Азамат Аҳроров номини тилга олишган. Шунингдек, совғадан нархни олиб ташлашни тавсия қилганлар бўлган.

Ҳозирча актрисанинг ўзи бу тахминлар ва саволларга жавоб қайтармаган.

Қайд этиш керакки, Шаҳзода Муҳаммедова ва Азамат Аҳроров кейинги ҳафталар давомида "Нотаниш қотил" фильмида ҳамкорлик қилишганди.

Шаҳзода Муҳаммедованинг Instagram'ида пайдо бўлган сурат унинг мухлисларини қўрқитиб юборди

Top