23:10 / 12.03.2016
2082

"Барселона" "Хетафе"га жавобсиз 6та гол урди

"Барселона" Испания Примерасининг 29-турида ўз майдонида "Хетафе" билан учрашди. Учрашув каталонияликларнинг 6:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.

"Барса" таркибида Неймар иккита гол, Мунир Ал-Ҳаддодий, Лионель Месси ва Арда Туран биттадан тўп киритишди, яна битта тўпни "Хетафе" ўйинчиси Хуан Родригес ўз дарвозасига киритиб қўйди.

Айни вақтда "Барселона" чемпионатда 75 очко билан 1-ўринни эгалламоқда ва 2-ўринда бораётган "Атлетико"дан 11 очко олдинда бормоқда. Бироқ "Матрасчилар"да битта захира ўйини бор. "Хетафе" 27 очко билан 16-ўринни эгалламоқда.

Испания Примераси. 29-тур
Барселона – Хетафе – 6:0
Голлар: Родригес, 8 (1:0, автогол); Ал-Ҳаддодий, 19 (2:0); Неймар, 32 (3:0); Месси, 40 (4:0); Неймар, 51 (5:0); Туран, 57 (6:0).
Амалга оширилмаган пенальти: Месси, 11.

Top