16:31 / 22.03.2016
3272

Эйфель минораси Бельгия байроғи рангларига бурканди

Париж шаҳри ҳокимияти Эйфель минорасини Брюсселдаги терактга ҳамдардлик белгиси сифатида Бельгия байроғи рангларига буркашга қарор қилди. Бу ҳақда шаҳар мэри Анна Идалтгога асосланиб, BFM TV хабар тарқатган.

"Мен бельгияликларга ҳамдардлигимни изҳор этишни истайман", деган мэр.

Брюссель теракти туфайли Эйфель минораси кун охиригача Бельгия байроғи рангларида бўлади.

Айни вақтда дунёнинг кўплаб мамлакатларидаги Бельгия элчихоналарига қурбонлар хотираси учун гуллар келтирилиши бошланган.

22 март, сешанба куни маҳаллий вақт билан соат 8:10да Брюсселнинг «Завентем» аэропортида икки портлаш юз берди, орадан бироз вақт ўтиб, Брюссель метросида ҳам портлашлар юз берган. Сўнгги хабарларга кўра, бу давомли терактларнинг жами қурбонлари сони 28 нафар етган.

Top