Аралаш яккакурашлар бўйича россиялик жангчи Хабиб Нурмагомедов ирландиялик спортчи Конор Макгрегорга бўлган муносабати ҳақида айтиб берди.
«У кимнидир мағлуб этиши ҳақида гапириб, сўнг чиқиб, мағлуб этса – бу унга қандайдир машҳурлик келтиради.
UFC’да пиар-машина жуда кучли, у ўзини тўғри тақдим этишни ва керакли баёнотлар беришни яхши билади», - дея Нурмагомедовнинг сўзларини келтиради «Спорт-Экспресс».
Бироқ, россиялик ирландияликнинг бошқа спортчилар ҳақидаги ҳақоратомуз сўзлари ўзига ёқмаслиги ҳақида ҳам айтиб ўтди.
«Мен унда кўраётган барча нарсани бузиб ташламоқчиман», - дея қўшимча қилиб ўтган россиялик жангчи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурмагомедов – Тони Фергюсон жанги санаси расман маълум қилинганди.