19:50 / 17.10.2017
13472

Туркиянинг Мерсин шаҳрида портлаш рўй берди

Ўрта Ер денгизи бўйида жойлашган Мерсин шаҳрида портлаш рўй берди. Anadolu хабарига кўра, портлаш турк полицияси автобуси яқинида содир этилган.

Хабарда камида 12 киши жароҳатлангани айтилмоқда.

Ҳодиса Енишеҳир тумани ҳудудида рўй берган. Дастлабки хабарларга кўра, ушбу ҳодиса теракт сифатида баҳоланмоқда.

Воқеа жойига тез тиббий ёрдам машиналари ва полициячилар етиб келган. Ҳозирча жабрланувчилар ҳақида расман маълумот берилмади.

Top