09:50 / 28.01.2018
13719

Ла Лигада 21-тур ўйинларидан кейин турнир жадвали. «Реал» «Валенсия» билан фарқни қисқартирди

Фото: Ла Лига

Испания Примерасининг 21-турида 5 учрашув ўтказилди. Жума куни Испания чемпионатининг энг камтарин жамоаси бўлмиш «Эйбар» «Атлетик» майдонидан очко билан қайтди ва еврокубоклар сари яна бир қадам ташлади. Айни вақтда жамоани олтинчи ўрин билан 3 очко ажратиб турибди.

«Реал» эса кучли тўртликдаги рақиб «Валенсия»дан 4:1 ҳисобида устун келди ва ўзаро фарқни 2тагача қисқартирди.

Бу турда «Вильярреал» «Реал Сосьедад»ни мағлубиятга учратди. Вильярреалдаги «Керамика» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

«Сариқ субмариналар» таркибида голларга Виктор Руис, Пабло Форнальс, Карлос Бакка ва Самуэль Кастильехо муаллифлик қилишди, Сан-Себастьян жамоасидан эса Диего Льоренте ва Виллиан Жозе ўз номларини таблога ёздириб қўйишди.

«Вильярреал» энди очколари сонини 37тага етказди ва Примера турнир жадвалида бешинчи ўринга жойлашган, «Реал Сосьедад» 23 очко билан — 15-ўринда.

«Депортиво» бу турда «Леванте»ни қабул қилди. Учрашув дуранг ҳисобда якунланди — 2:2.

Майдон эгалари 19-дақиқада Адриан Лопеснинг аниқ зарбаси эвазига олдинга чиқишганди, 34-дақиқада мезбонлар бир киши кам бўлиб қолишди — Сельсо Борхес иккинчи сариқ карточкасини олиб майдондан четлатилди. Ўйин давомида Ла-Корунья жамоаси иккинчи голни ҳам урди — Флорин Андоне аниқ ҳаракат қилди. Лекин«Депортиво» ғалабани сақлаб қололмади — 80 ва 84-дақиқаларда Иван Лопес дубль қайд этиб, «Леванте»га очко келтирди.

Эндиликда «Депортиво» 17 очко билан турнир жадвалида 18-ўринда, «Леванте» эса 19 очкоси билан — 16-поғонада жойлашган.

Тур доирасидаги яна бир учрашув «Малага» ва «Жирона» ўртасида кечди. Малагадаги «Ла-Росаледа» стадионида кечган учрашувда ҳисоб очилмади - 0:0.

Бу натижадан кейин «Малага» очколари сонини 13тага етказган ва ҳамон Примера турнир жадвалида охирги ўринда. «Жирона» эса 28 очкоси билан тўққизинчи ўринда жойлашган.

Испания чемпионати
21-й тур

Депортиво – Леванте 2:2 (2:0, 0:2)
Голлар: 1:0 – 19 Адриан, 2:0 – 45 Андоне, 2:1 – 80 Иви Лопес, 2:2 – 84 Иви Лопес.
Депортиво – Мартинес, Хуанфран, Шер, Сидней (Боведа, 24), Луизинью, Гильерме, Борхес, Перес (Вальверде, 41), Хиль (Наварро, 76), Адриан, Андоне.
Леванте – Оласабаль, Коке (Боатенг, 46), Кабако, Родригес, Луна, Дукуре (Марти, 46), Лерма (Барди, 51), Джейсон, Кампанья, Моралес, Иви Лопес.
Огоҳлантиришлар: Борхес (3), Луизинью (17), Лерма (30), Дукуре (36), Родригес (48), Кампанья (57), Марти (61), Гильерме (72), Андоне (85), Мартинес (88), Шер (88).
Четлатиш: Борхес (34).

Вильярреал – Реал Сосьедад 4:2 (4:1, 0:1)
Голлар: 1:0 – 5 Руис, 2:0 – 17 Форнальс, 3:0 – 20 Бакка, 3:1 – 24 Льоренте, 4:1 – 34 Кастильехо, 4:2 – 58 Виллиан Жозе.
Вильярреал – Асенхо, Марио Гаспар, Бонера, Руис, Коста, Родри Эрнандес, Кастильехо (Мартинес, 90), Тригерос, Форнальс, Унал (Сориано, 84), Бакка (Черышев, 65).
Реал Сосьедад – Рамирес, Льоренте, Навас, Мартинес, Ильярраменди, Субельдия (Гуриди, 78), Прието (Агиррече, 85), Ойарсабаль, Одриосола, Виллиан Жозе, Янузай (Каналес, 63).
Огоҳлантиришлар: Навас (75), Коста (82).

Малага – Жирона 0:0 (0:0, 0:0)
Малага – Роберто, Росалес, Эрнандес, Микел, Рикка, Кеко (Саму, 73), Итурра, Ресио, Чори Кастро, Бастон (Эн-Несири, 60), Гонсалес.
Жирона – Буну, Рамальо, Эспиноса, Муньеса, Маффео, Понс, Гранель (Дуглас Луис, 88), Мохика, Порту (Олунга, 83), Гарсия, Стуани.
Огоҳлантиришлар: Рамальо (34), Чори Кастро (67).
Четлатиш: Чори Кастро (78).

Тур ўйинлари

Фото: Ла Лига

Турнир жадвали

Фото: Ла Лига
Top