Ўзбекистон | 23:22 / 09.05.2021
53259
1 дақиқада ўқилади

Якшанба учун кулчатой. Саида Мирзиёева оилавий овқат тайёрлаш жараёни ҳақида пост қолдирди

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида оила даврасида овқат пишириш жараёни ҳақида пост жойлади.

«Якшанба. Анъанага кўра бу куни севимли таомларимизни тайёрлаймиз. Улардан бири – кулчатой. Ойижоним эрталабдан хамир қорадилар, дадажоним бошчилигида бутун оиламиз дастурхон атрофига тўпланиб, ойижоним тайёрлаган хамирни тахтакачда кесамиз. Ойижоним эса эндигина пишган масаллиқлар – сабзи, нўхатни узатиб турадилар.

Тайёрланиш усулига кўра кулчатой кесма лағмонни эслатади. Кичкинтойим бизнинг энг катта ёрдамчимиз, милклари билан суяк чайнашга уринади. Таом тезроқ пишишини ҳаммадан кўпроқ у кутса керак», деб ёзади Саида Мирзиёева постида.

Мавзуга оид