20:50 / 17.08.2017
10456

Барселона марказида микроавтобус йўловчилар устига бостириб кирди

Фото : @Vil_Music

Испаниянинг Барселона шаҳридаги Рамбла кўчасининг йўловчилар юришига мўлжалланган томонида ҳаракатланиб кетаётган кўплаб одамлар устига микроавтобус бостириб кирган. La Vanguardia шу ҳақида хабар берди. 

Полиция манбаларининг маълум қилишича, воқеа натижасида камида 20 киши жароҳат олган. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари воқеа содир этилган жой атрофини ўраб олишган. Қаҳвахона ва дўконлар эгаларига савдо нуқталарини ёпиш буюрилган. 

Reuters агентлигининг хабар беришича, воқеа рўй берган жойга фавқулодда хизматлар машиналари келмоқда. 

Top