“Россияда мигрантларга энг катта муаммолар туғдирадиган томон бу – давлат”

Фото: KUN.UZ
“TONG JAHONI” халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти Россияда 12 йилдирки мигрантларга турли ҳолатларда бепул ёрдам бериб келмоқда. Мигрантлар учун кўрсатилаётган барча хизматлар бепул. Яқинда ташкилот раҳбари Валентина Чупик Москва вилоятининг Раменское тумани Островци қишлоғида жойлашган Акмал Умаров директори бўлган "Фабрика ФРЕШ" МЧЖда мигрантлар учун навбатдаги семинарни ўтказди. Бу сафарда Чупикка KUN.UZ журналистлари ҳам ҳамроҳлик қилди.
“Мен мигрантлар учун бепул юристман. Бу билан 21 йилдан бери шуғулланиб келмоқдаман. Сўнгги 11 йил эса Россияда. Буни қалбимдан келиб чиқиб қиламан, мигрантларга раҳмим келади. Ўзим ҳам мигрантман ва Россия фуқаролигини олишни хоҳламайман. Бу мигрантлар билан тўла алоқани йўқотмаслигим учун керак”, - дейди Чупик.
Унинг айтишича, ўтган йил давомида 15 минг 887 мурожаат келиб тушган. Бу йили эса уларнинг сони яна ҳам ўсиши кутилмоқда. Маълум қилинишича, мурожаатларнинг аксарият қисми мигрантларнинг полиция томонидан ноқонуний қўлга олиниши билан боғлиқ. Бу мурожаатларнинг 60 фоизига тенглиги айтилди.
“Умуман олганда, Россияда мигрантлар билан “можарога” борувчи томон бу Россия давлатидир. Мурожаатларнинг 75 фоизидан ортиғи РФ давлат органлари ходимлари томонидан мигрантларга нисбатан ноқонуний ҳаракатлар билан боғлиқ.
Иккинчи ўринда давлатдан ноқонуний тарзда чиқариб юбориш. Статистикага кўра, ҳар бир мигрант судга тушиб ўртача 15 та ҳуқуқбузарлик қурбонига айланади. Полицияда эса бу 4 та ҳуқуқбузарликни ташкил этади. Демак, Россия Федерациясида асосий ҳуқуқбузарлар бу судьялар.
Мигрантлар келиб чиқишига қараб қўлга олинади, уларга таржимон, юридик ёрдам тақдим этилмайди, консуллик хабардор қилинмайди. Улардан кўп ҳолатларда пул талаб қилишади ва бу қўлга олишларнинг мақсади қонунийликни таъминлаш эмас, балки айнан унинг бузилишидир. Сабаби нолегал мигрант одатда дарҳол пора беради. Легал фаолият олиб борувчи мигрант эса буни қилмайди, у ўзини ҳимоя қилади, ҳужжатларини текшириб кўришни талаб қилади. Натижада у узр сўраб қўйиб юборилишнинг ўрнига, афсуски кўп ҳолатларда судга етказилади. У ерда ҳам таржимон тақдим этилмайди, гувоҳнинг иштирокига рухсат берилмайди, ҳужжатлари ўрганиб чиқилмайди. Бўлиши мумкин бўлган барча процессуал ҳуқуқларнинг барчаси бузилади. Яъни, жараён аудиога ёзиб олинмайди, консуллик иштирок этмайди. Бу жараёнлар ёки номига ўтказилади, ёки эшитувлар умуман бўлмайди. Судья келиб, полициячидан рўйхатни олади ва кетади. Кейинчалик унинг ёрдамчиси қайтиб, полициячига мамлакатдан чиқариб юбориш ҳақидаги қарорлар тўпламини беради ва шу билан жараён тугайди. Биз эса судда 85 фоиздан ортиқ ишларни ютиб оламиз. Бу биз шундай кучли эканимиздан эмас, балки судьяларнинг хатти-ҳаракатидан далолат беради.
Учинчи муаммо эса ҳужжатларни расмийлаштиришда рад жавобини бериш. Масалан, ўтган ҳафта бизга бир йигит келди. У Россияга сентябрь ойида кирган, гарчи Тожикистон фуқароси бўлса ҳам (уларда 15 кунлик рухсат бор) орадан 4 кун ўтиб, патентни расмийлаштиришга ҳужжатларини тақдим этган. Айнан ўша ерда миграцион ҳисобга олишдан ҳам ўтган. 23 октябрь куни эса унга СМС келган. Йигит Сахароводаги миграция бошқармасига борган, у ерда эса унга патентни тақдим этишда рад жавоби берилган. Бунга у ёлғон миграцион ҳисобга олишни тақдим этгани сабаб сифатида келтирилган. Яъни, уни маълумотлар базасига киритишмаган ҳам.
Тўртинчи муаммо – мигрантларга иш ҳақини тўламаслик. Афсуски, жуда кўплаб мигрантлар ишлаган эканликларини исботлаб беришолмайди, сабаби буни ҳужжатлаштирмайдилар. Агарда кишида меҳнат шартномаси бўлмасада, аммо иш жойига ўтказиш учун масалан оддий ҳужжати, исм-фамилияси қайд қилинган исталган қандайдир ҳужжат бўлса ҳам, пулни олиш осонлашади. Акс ҳолда ниманидир исботлаб бўлмайди. Шунга ўхшаш яна бир қанча муаммолар бор”, - дея айтиб ўтди Валентина Чупик.
Валентина Чупик ўтказган семинарда юрдошларимизга чегараларни қандай қилиб хавфсиз кесиб ўтиш; сохта ҳужжатларни сотиб олмаслик учун уларни қандай расмийлаштириш; алдамасликлари ва чиқариб юбормасликлари учун ижарага турар-жой олишда қандай йўл тутиш; қонуний меҳнат қилиш учун қандай ишга жойлашиш; ойлик-маошдан қарзларни қандай ундириш; пора бермаслик учун полиция билан қандай муомалада бўлиш; уй ва ишхонани текширишда депортация қилмасликлари учун ўзини қандай тутиш ва бошқалар ҳақида батафсил маълумот берилди.
+7 926 834 7602, +7 903 148 9636 – рус ва инглиз тилларида;
+7 903 169 9161, +7 903 169 2920 – рус ва тожик тилларида;
+7 903 799 0291 – рус ва ўзбек тилларида фаолият кўрсатмоқда.
Қабул душанбадан жумагача 12:00 дан 20:00 гача Москва шаҳри, Казакова кўчаси, 8-уй, 2-бино, 5-қават, 8-кабинетда амалга оширилади
Тавсия этамиз
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Россиянинг навбатдаги манипуляциялари». Зеленский Путиннинг ўт очишни тўхтатиш таклифига берган жавобини изоҳлади
Жаҳон | 01:23
-
Миср Исроил ва ҲАМАСга 60 кунлик сулҳ бўйича янги режани таклиф қилди
Жаҳон | 00:41
-
Индонезия президенти коррупционерлар учун қамоқхона қурилишини эълон қилди
Жаҳон | 23:54 / 13.03.2025
-
Трамп Путиннинг ўт очишни тўхтатиш борасидаги баёнотини «умидбахш, лекин тўлиқ эмас» деб атади
Жаҳон | 23:23 / 13.03.2025
Мавзуга оид

21:28 / 13.03.2025
Россия мамлакатга кириш тақиқланган ЕИ фуқаролари рўйхатини кенгайтирди

21:18 / 13.03.2025
Путин: Россия Украинада ўт очишни тўхтатишга баъзи шартларда тайёр

20:57 / 13.03.2025
Россия Давлат Думаси раиси Тошкентга расмий ташриф билан келди

17:20 / 13.03.2025