22:10 / 21.08.2017
102222

Андижонда бахтли она бирваракайига тўрт ўғил кўрди

Андижон шаҳридаги перинатал марказида бирданига тўрт нафар ўғил чақалоқ дунёга келди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан берилган маълумотларга кўра, скрининг натижасида тўртта чақалоқ туғилиши олдиндан маълум бўлган. Айни пайтда она ва тўрт паҳлавоннинг соғлиги яхши. Уларга малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда.

Бахтли оила Шаҳрихон туманининг Ҳамдўстлик маҳалласида истиқомат қилади. Чақалоқлар онаси Шоҳидахон Араббоева тўрт ўғилга Шавкатбек, Шуҳратбек, Ҳасан, Ҳусан исмларини берилганини билдирди.  

Kun.uz мухбири Элмурод Эрматов, Андижон
Рустамжон Эшонов олган суратлар.

Top