20:10 / 18.02.2018
19756

Доғистонда байрам вақтида одамлар ўққа тутилди

Фото: РИА Новости / Саид Царнаев

Доғистонннинг Кизляр шаҳрида қишни кузатиш байрами – масленица нишонланиши вақтида номаълум кимса одамларни ўққа тутди. Оқибатда 4 киши ҳалок бўлган, яна 4 киши яраланган. Бу ҳақда республика ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манба маълум қилди.    

Босқинчи йўқ қилинган. Воқеанинг қолган тафсилотлари ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

Top