17:00 / 14.08.2017
94964

Имтиҳон жавоблари 15 август куни эълон қилинади

Фото: Kun.uz

2017 йил 1 август куни бўлиб ўтган тест имтиҳонлари натижалари эртага, 15 август куни эълон қилинади. 

«Кун.uz»нинг ишончли манбалари маълум қилишича, айни вақтга келиб тест синови натижаларини ҳисоблаш якунланган. Тест синови натижалари республиканинг барча олий таълим муассасаларига ўрнатилган тартибда етказиб берилган.

Айни вақтда барча олий таълим муассасаларида тест жавобларини эълон қилишга тайёргарлик кетмоқда.

Абитуриентлар 15 август куни соат 8:00да қабул комиссиялари эълон тахтасидан тест синовида тўплаган балларини билиб олишлари мумкин.

Бу йилги имтиҳонларда 730 минг нафарга яқин абитуриент иштирок этди, ўртача танлов бир ўринга 11тани ташкил этди.

Top