02:53 / 05.06.2017
13301

Ўзбекистон ва Чехия президентлари Остонада учрашув ўтказишади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Чехия президенти Милош Земан билан музокаралар ўтказади.

Чехия саноат ва транспорт иттифоқи вакили Эва Величкованинг тасдиқлашича, учрашув Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Astana Expo 2017 кўргазмаси чоғида бўлиб ўтади.

Учрашув мобайнида икки давлат раҳбарлари иккитомонлар инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ва савдо-иқтисодий соҳада ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишади, дейилади хабарда.

Величкова душанба куни Милош Земан савдо соҳасидаги фаолият кўрсатувчи 60 кишилик делегацияси билан аввал Вьетнам, сўнгра Қозоғистонда бўлишини айтиб ўтган.

Чехия Республикаси Ўзбекистоннинг Шарқий Европадаги анъанавий ҳамкори ҳисобланади. Сунги йилларда давлатлар ўртасида икки томоанлама ҳамкорлик фаоллашган. 2015 йилда Чехия Республикаси парламенти Сенати раиси М.Штех раҳбарлигида делегация меҳмон бўлган эди, 2017 йилнинг февралида эса Чехия парламентининг депутатлар Палатаси раиси Ян Ҳамачек раҳбарлигида делегация юртимизга келган эди.

Эслатиб ўтамиз, 7–8 июнь кунлари Қозоғистон Республикаси пойтахти Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарларининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Саммитдан сўнг Astana Expo 2017 кўргазмаси ўтказилиши ҳам назарда тутилган. Ушбу хабардан хулоса қилиш мумкинки, Шавкат Мирзиёев Остонадаги ШҲТ саммитида ҳам иштирок этади.

Top