15:50 / 27.01.2018
97227

Ғофур Раҳимов AIBA президенти этиб тайинланди

Ўзбекистонлик бизнесмен Ғофур Раҳимов Халқаро бокс федерацияси AIBA президенти этиб тайинланди. Бу ҳақда вазиятдан хабардор манбалар KUN.UZ‘га маълум қилган.

Бугун халқаро ташкилотнинг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтган ва унда Ғофур Раҳимов AIBAнинг вақтинчалик президенти этиб сайланган. AIBAнинг президентлиги учун сайловлар 2018 йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтади ва унгача Раҳимов вақтинчалик президент вазифасини бажариб туради.

Фото: AIBA

Маълумот  учун, Ғофур Раҳимов ўзбекистонлик тадбиркор бўлиб, айни пайтда Осиё бокс ассоциацияси вице-президенти лавозимида фаолият юритади. Аммо AIBA расмий сайтида қайд этилишича, унинг номзоди Россия Федерацияси томонидан кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, AIBAнинг бундан олдинги президенти Ву Чжинг Гуо 2006 йилдан 2017 йилнинг ноябрь ойига қадар ташкилот раҳбари сифатида ишлаганди. Сўнгги 3 ойдан буён эса бу ўрин бўш қолаётганди.

Мавзу
ХОҚ ва AIBA уруши
Халқаро олимпия қўмитаси ўзбекистонлик Ғофур Раҳимов AIBA президенти бўлишини истамаяпти ва бокс спортини олимпиада дастуридан чиқариш билан таҳдид қилмоқда
Барчаси
Top