17:00 / 22.01.2018
43151

Хайрулла Ҳамидов Ўзбекистон телеканалларидан бирида бош муҳаррир бўлиб ишлайди

Таниқли спорт шарҳловчиси ва журналист Хайрулла Ҳамидов Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Маданият ва маърифат» телеканалида бош муҳаррир лавозимида иш бошлади. Бу маълумотни унинг ўзи «KUN.UZ»га тасдиқлаган.

Хайрулла Ҳамидов ушбу телеканалнинг «Маданий-бадиий дастурлар» муҳарририятига бош муҳаррир этиб тайинланган.

Шунингдек, Хайрулла Ҳамидов МТРКнинг «Спорт» телеканалидаги шарҳловчилик фаолиятини ҳам давом эттиради ва футбол мухлислари қалбидан жой олган «Шедевр» муаллифлик кўрсатуви ҳам тўхтатилмайди.

Top