23:10 / 25.12.2017
18211

Шавкат Мирзиёев Филиппин президентига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Филиппин Республикасида вайронкор тошқин ва ер кўчиши юз бериб, кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ушбу мамлакат Президенти Родриго Дутертега таъзия изҳор этди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Охирги маълумотларга кўра, Филиппинда «Тембин» тропик тўфон келтириб чиқарган тошқин ва кўчкилар оқибатида 240 киши ҳалок бўлди, 100 киши бедарак йўқолди. 

Top