11:30 / 28.01.2018
30726

Неймар «Реал» мавзусига нуқта қўйди

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар мавсум якунида «Реал»га кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

«Жамоадошларим билан алоқаларим яхши, мен «ПСЖ»да барчасидан мамнунман. Мен яхши ўйнаяпман, статистикам жуда яхши, мен бу ерга қўлимдан келганча тарих яратиш учун келганман.

Миш-мишлар эса ҳамиша бўлган ва бундан кейин ҳам бўлади. Мен «Сантос» ва «Барселона» жамоаларида ўйнаганимда, мен ҳақимда ҳар трансфер ойнаси вақтида турли хабарлар тарқаларди. Мен бундай хабарларга парво қилмасдим. Миш-мишлар бўлаяптими, демак сен яхши футболчисан.

Бундай футболчилар атрофида доимо турли гап-сўзлар юради», – дея Неймарнинг сўзларини келтирган Goal.com.

Бундан аввалроқ «ПСЖ» президенти Носир Ал-Хилайфи Неймар ҳақидаги хабарларни инкор қилгани ҳақида хабар берилганди.

Top