12:20 / 28.07.2016
7233

Ассанж АҚШ президентлиги учун номзодларни бедаво дардларга тенглаштирди

WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж АҚШ президентлиги учун сайловда кураш олиб бораётган икки номзод бўлмиш Дональд Трамп ва Ҳиллари Клинтон курашини вабо ҳамда сўзак ўртасидаги курашга қиёслади. Бу ҳақда Democracy Now! хабар тарқатган.

"Сиз мендан нега уларни вабо ва сўзакка тенглаштирганимни сўрарсиз? Шахсан менга сайловдаги жараёнлар ёқмаяпти", деган у журналистларнинг сайловлар келажаги бўйича саволига жавобан.

Wikileaks асосчисининг фикрича, мамлакат бошқарувида лоббистлар гуруҳи ва бюрократия асосий ролни бажаради.

"Менимча, сиз ҳам АҚШда сиёсат қандай олиб борилиши ҳақида биласиз. Қайси партия ҳокимиятни қўлига олмасин, бюрократия бошланади", деган у.

Ассанж сайловлар натижаси қандай бўлиши аҳамиятга эга эмаслигини қўшимча қилган.

Бундан олдинроқ, Трамп Американи буюк давлат деб билмаслиги ҳақида айтгани хабар қилинганди.

Top