21:40 / 18.02.2018
6598

Дрон-амфибия ишлаб чиқилди - ҳам учади, ҳам сузади

Фото: Видеодан кадр

Янги EagleRay дрони ҳам учиши, ҳам сув остида сузиши мумкин. Шимолий Каролина Университети мутахассислари янги тадқиқотлар ўтказиш учун фойдаланишда янада кенг имкониятлари билан ажралиб турувчи амфибия-қурилмани ихтиро қилишди.

EagleRay XAV бошқа қурилмалардан фарқли ўлароқ, заряд олиш учун сув сатҳига қўниши ёки сув остида съёмкаларни амалга ошириш мумкин. У ўз дизайнига кўра Британиянинг AquaMav маҳсулотини ёдга солади. Қурилма узунлиги атиги 1,4 метрни ташкил қилади. Бурун қисмидаги пропеллер атроф-муҳитдаги вазиятга қарамай, сувда ҳам, ҳавода ҳам ҳаракатланиш имконини беради.

Бундай кўп қирралилик катта устунликка эга бўлиш имконини беради. Ишлаб чиқарувчиларнинг сўзларига кўра, EagleRay батареясининг яроқлилик муддати унинг бошқа дронлардан узоқроқ ишлашини таъминлайди. Янги қурилма оддий ҳаво дрони амалга ошира олмайдиган кузатувларни олиб беради, унинг узоқ масофаларга парвоз қилиш хусусияти эса барча муқобилларни ортда қолдиради. 

Бугунги кунда муҳандислар дрон параметрларини ошириш ёки кичрайтиришга доир модификацияларни ишлаб чиқиш билан шуғулланишмоқда. Хусусан, улар операторга ҳаво ва сув муҳитида қурилмани янада осон бошқариш имконини берувчи махсус контроллерни ишлаб чиқишни режалаштиришмоқда.

 

Top