15:35 / 01.05.2015
1799

Airbus Германия махфий хизматини саноат жосуслигида айбламоқда

618745

Kun.uz: Франциянинг Airbus компанияси Германия ҳукуматига мурожаат қилиб, унга нисбатан саноат жосуслиги амалга оширилганлигини даъво қилди. Компания ҳуқуқшуносларининг тахминича, Германия махфий хизмати АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигига Европанинг йирик компаниялари, шу жумладан, Airbus’нинг ҳам фаолияти юзасидан маълумот тўплашга ёрдам бериб келган. Маълум бўлишича, матбуотда бир неча кун муқаддам Германия ва АҚШ Франция саноат ташкилотларида “технологиялар ўғирлаш” мақсадида жосуслик кузатуви ўрнатгани ҳақида маълумот тарқалган эди. Airbus компаниясининг даъвосига мана шу хабарлар асос бўлиб хизмат қилган. Эндиликда у жосусликни амалга оширган ёки бу ишни ташкиллаштирган “номаълум шахслар”ни судга беришни режалаштирмоқда.

Top