21:48 / 01.05.2015
2015

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт муассасаларида барчага жой етишини маълум қилди

8987807

Kun.uz: Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий туман ва шаҳар шифохоналаридаги койкалар сонини қайта кўриб чиқмоқда. Бу ҳозирда учраб турган ўринлар етишмаслиги муаммосини ҳал қилишга ёрдам беради.

Бугунги кунда хизмат кўрсатилаётган аҳоли ва касаллар сонини ҳисобга олувчи меъёрий усул бўйича ўринларни ҳисоблаш қоидаси тасдиқланган. Бироқ бу қоида ҳамма жойда бирданига киритилмайди. Қоида дастлаб Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида синовдан ўтказилади.

Йўналишлар бўйича мустақил бўлимларни ташкил этиш ҳуқуқини берувчи меъёрлар белгиланди. Жарроҳлик, офтальмологик, лор, гинекологик, ҳомиладорлар патологияси бўлимлари ҳисоб бўйича койкалар сони 15 тадан кам бўлмаганда очилади, терапевтик, кардиологик, неврологик, эндокрилогик, болалар ва юқумли касалликлар бўлимлари 20 тадан кам койка бўлмаганда очилади. Бунда ҳар бир йўналиш бўйича бўлимдаги койкалар сони 40 тадан ошмаслиги керак. Бир йўналиш бўйича койкалар сони 40 та ва ундан кўпроқни ташкил қилса, унда ҳар бирида 20 тадан кам бўлмаган койкалар мавжуд бўлган икки ва ундан кўпроқ бўлим очишга йўл қўйилади.

Top