10:09 / 01.05.2015
3031

Сурхондарёлик “Алпомиш авлодлари” Ўзбекистон ёш чегарачилари мусобақасида ғолиб чиқди

yesh_chegarachilar_bellashuvi_30_04_2015 Чирчиқда “Ёш чегарачилар” анъанавий ҳарбий-ватанпаварлик мусобақаларининг мамлакат босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. Мусобақа Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси, “Камолот” ЁИҲ, Республика ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Маданият ва спорт ишлари, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган. Мусобақанинг ҳудудий босқичларида 3 мингдан зиёд ўқувчи иштирок этиб, улардан 130 нафари мамлакат босқичига йўлланма олди. Иштирокчилар ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий тайёргарлик, биринчи тиббий ёрдам, тарих, чет тиллар, “Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси тўғрисида”ги қонунни биласизми?” ва бошқа ҳарбий-амалий кўникмалар каби 20га яқин йўналиш бўйича ўз билим ва маҳоратини намойиш этди. Мусобақада Сурхондарё вилоятининг “Алпомиш авлодлари” жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринга Андижон вилоятининг “Ватанпарвар” жамоаси муносиб кўрилган бўлса, учинчи ўрин Фарғона вилоятининг “Қалқон” жамоасига насиб этди. Президентимиз асарлари билимдони, инглиз тили билимдони, мерганлик, тўсиқлардан ўтиш каби йўналишлар бўйича ҳам совриндорлар аниқланиб, ташкилотчилар томонидан тақдирланди.
Top