17:35 / 02.05.2015
2329

Apple Watch бутловчи қисмлари нархи 84 доллардан камроқни ташкил қилиши маълум бўлди

Фабрика Форматовkgrqrcgww1abbcvo Kun.uz: Apple Watch бутловчи қисмлари нархи 84 доллардан камроқни ташкил қилиши маълум бўлди, деб IHC компанияси ўтказган тадқиқотга иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда Business Insider нашри. Бу кўрсаткич Apple’нинг барча маҳсулотлари орасида уларнинг бутловчи қисмларига сарфланадиган харажатларнинг чакана нархига нисбатан энг кам харажат коэффициентини ташкил қилади. IHS тадқиқотчиларининг таъкидлашича, Apple Watch Sport бутловчи қисмлари нархи соатнинг ўзининг чакана нархи – 349 долларнинг 24 фоизини ташкил қилади. Apple’нинг бошқа маҳсулотлари орасида бу нисбат 29-38 фоизни ташкил қилади. Аввалроқ Business Insider нашри Apple компанияси нархи 10 минг долларни ташкил қиладиган олтиндан ишланган Apple Watch моделларининг ҳар биридан солиқлар чиқариб ташланмаган ҳолда 7,8 минг доллар фойда олиши ҳақидаги ҳисоботларни чоп этган эди. xab-4
Top