Kun.uz: Испания чемпионатининг 35-турида "Барселона" мусобақа жадвалининг қуйи поғонасида бораётган "Кордоба" майдонига сафар қилди.
Учрашув тўлиқ "каталонияликлар"нинг устунлигида ўтди. Мезбонлар учрашувнинг 42-дақиқасигача ҳимояда хатога йўл қўйишмади. Бироқ 42-дақиқада Месси узатган тўпни Иван Ракитич дарвозага киритиб, ҳисобни очди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқада Суарес ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.
Иккинчи бўлимда меҳмонлар рақиблар дарвозасини яна 6 маротаба нишонга олди. Навбатдаги голларга Месси (46’, 80’), Суарес (53’, 88’), Пике (65’) ҳамда Неймар (85’, пенальти) муаллифлик қилишди.
Ушбу мағлубиятдан сўнг мезбонларнинг Ла-лигада қолиш имкониятлари деярли қолмади.
"Барселона" эса ўз очколари сонини 87тага етказиб, мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда.