11:34 / 03.05.2015
1974

ИШИД жангарилари Ироқ шимолида 300 нафар асирга олинган язидни қатл қилди

1024162257 Kun.uz: ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари Ироқ шимолида асирга олинган 300 нафар язидни қатл этди. Бу ҳақда язидлар партиясига иқтибос келтирган ҳолда BBC телеканали хабар берди. Ироқдаги язидлар партияси Мосул шаҳридан шимолда жойлашган Талл-Афар шаҳри яқинида язид элатига мансуб 300 асир қатл этилганини маълум қилди. Аввалроқ Ироқ полицияси ва хавфсизлик соҳасидаги манбалар ИШИД жангарилари томонидан ушбу ҳудудда 50 киши қатл этилганини маълум қилганди. Жангарилар томонидан асирга олинган бу одамлар бошларига ўқ узиш орқали ўлдирилган. Язидлар Ироқнинг шимолида ва Европада яшовчи курд элатига мансуб гуруҳ бўлиб, турли манбаларга кўра, дунёда жами 2 миллионга яқин язид яшайди. ИШИД жангарилари бу элатнинг вакилларини “кофирлар” деб ҳисоблайди. Язидлар берган маълумотларга кўра, ИШИД асирлигида 3 мингга яқин язид қолаётган бўлиб, улардан кўпчилигини аёллар ташкил қилади. 2015 йилнинг апрелида жангарилар 200 дан ортиқ кекса ёшдаги ва бемор язидларни асирликдан қўйиб юборган. xab-1
Top