15:46 / 04.05.2015
3048

2015 йилда Эрон 2 минг тонна қора икра экспорт қилмоқчи

954043

Kun.uz: Жорий йилда Эрон ишлаб чиқарувчилари 1.5-2 минг тонна бақра балиқ икраси (қора икра) экспорт қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Эрон Балиқчилик ташкилоти раҳбари, қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Ҳасан Солиҳий баёнот берган. Унинг маълумотларига қараганда, ўтган йили Эрон 1.2 минг тонна қора икра ва 600 тонна бақра балиқ гўшти ишлаб чиқарган. Бу йили эса қора икра ишлаб чиқариш 60 фоизга ўсиб, 2.5 минг тоннага етиши кутилмоқда. Бундан ташқари, Солиҳий Сари шаҳрида йилига 2 минг тонна бақра балиқ гўшти ва 10 тонна бақра балиқ икраси ишлаб чиқарувчи хўжалик очилишини маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, Каспий бўйи давлатлари – Эрон, Озарбайжон, Туркманистон, Россия ва Қозоғистон жаҳон бозорига қора икранинг 80 фоизини етказиб беради. 2010 йилда ушбу 5 давлат бақра балиқ популяциясини кўпайтириш мақсадида уларни овлашни 5 йилга тақиқлаган эди. Бундан ташқари, Эрон денгизга 3 млн дан ортиқ бақра балиқ боласини чиқариб юборган эди.

Top