16:40 / 04.05.2015
2010

Англия олий дивизиони тарихидаги энг яхши тўпурар реанимацияга тушди

greaves

Kun.uz: Англия футболи олий дивизиони тарихидаги энг яхши тўпурар бўлмиш 75 ёшли Жими Гривз инсультга учраб, жонлантириш бўлимига ётқизилди. Италиянинг “Милан” ҳамда Лондоннинг “Челси”, “Вест Хэм” ва “Тоттенхэм” жамоалари таркибида тўп сурган Гривз Англия олий лигаси ўйинларида 357 марта тўп уришга муваффақ бўлган. Шунингдек, у Англия терма жамоаси таркибида 57та учрашув ўтказиб, 44та тўп урган: бу кўрсаткич бўйича у терма жамоа тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Top