23:00 / 04.05.2015
2265

АҚШ бошчилигидаги коалиция янглишиб ироқлик кўнгилли аскарларга авиазарба берди

Kun.uz: АҚШ бошчилигидаги коалиция қирувчи самолётлари Боғдод яқинидаги ироқлик кўнгилли аскарлар позицияларига янглишиб зарба берди. Бу ҳақда Эроннинг Fars агентлиги хабар бермоқда.

Хабар берилишича, коалиция ҳукумат кучлари томонида жанг қилаётган кўнгиллиларга биринчи марта авиазарба бериши эмас.

29 мартда коалиция қирувчи самолётлари Ироқнинг шимолида жойлашган Тикрит шаҳри ҳудудида ИШИД жангарилари билан жанг қилаётган ироқлик кўнгиллиларнинг позицияларига янглишиб 8 та зарба берган. Оқибатда бир неча кўнгилли аскар жароҳат олган эди.

Top