13:53 / 04.05.2015
2104

Ўзбекистон Халқаро почта иттифоқининг тўртта ҳужжатига қўшилди

upu-logo

Kun.uz: Ўзбекистон Халқаро почта иттифоқининг (UPU) тўртта ҳужжатига қўшилди. Бу борада Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 2015 йилнинг 27 апрель куни “Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Халқаро почта иттифоқининг умумий регламентига, Халқаро почта конвенциясига, Халқаро почта конвенциясининг якуний баённомасига ва почта пуллик хизматлари бўйича келишувга қўшилади. Бу ҳужжатларнинг барчаси 2012 йилнинг 11 октябрида Дохада имзоланган. Ўзбекистон раҳбари ташқи ишлар вазирига Халқаро почта иттифоқи Халқаро бюроси бош директорига белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг тилга олиб ўтилган шартномаларга қўшилгани тўғрисида хабарнома юборишни топширди.

Top