Ўзбекистонда ов ва балиқчилик қоидалари қабул қилинади
[caption id="attachment_90380" align="alignnone" width="640"] © Газета.uz[/caption]
Ўзбекистонда Овчилик ва балиқчилик қоидалари қабул қилинади. Ҳужжат лойиҳаси муҳокама учун Ягона порталда эълон қилинган.
Қоидалар лойиҳасида овнинг қуйидаги турлари белгиланган: овчилик, ҳаваскорлик ва спорт ови, анъанавий ва бошқалар (илмий, маданий-маърифий, тиббий ва бошқа мақсадларда жониворларни овлаш).
Ушбу қоидалар овчилик-балиқчилик хўжаликларини юритиш ва жониворлардан фойдаланиш соҳаларидаги муносабатларни тартибга солади.
Шунингдек, ушбу қоидалар ов жониворлари ва балиқлардан фойдаланишнинг талаблари ва муддатларини, тақиқларини ҳам белгилайди.