17:29 / 04.05.2015
1714

Темир Сариев расман Қирғизистон бош вазири этиб тайинланди

66304

Kun.uz: Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев собиқ иқтисодиёт вазири Темир Сариевни бош вазир этиб тайинлаш тўғрисида қарор чиқарди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати вакиллари ТАСС агентлигига маълумот берди. 30 апрель куни Темир Сариев ва унинг маҳкамаси аъзолари номзоди мамлакат парламенти томонидан кўриб чиқилиб, маъқулланган эди. 2 май куни Темир Сариев расман бош вазирлик лавозимини эгаллади.

Top