12:09 / 04.05.2015
1741

Тошкент аэропортида 2015 йилда барча божхона юк декларациялари электрон шаклда расмийлаштирилди

[caption id="attachment_17971" align="alignnone" width="620"]Тошкент халқаро аэропорти © tourstouzbekistan.com Тошкент халқаро аэропорти © tourstouzbekistan.com[/caption] Ўзбекистонда 2013 йил 1 январдан бошлаб товарларни божхонада электрон шаклда расмийлаштиришни амалга ошириш ҳуқуқини тақдим этиш белгиланган эди. Давлат божхона қўмитаси матбуот хизматидан маълум қилишларича, 2015 йилнинг биринчи чорагида “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплексида барча яъни, 7,5 мингдан ортиқ божхона юк декларациялари электрон шаклда расмийлаштирилди. Мазкур амалиёти тадбиркорга масофадан туриб, божхона органларига божхона юк декларациялари ва уларга тегишли юк кузатув ҳужжатларини тақдим этиш имкониятини берди. Бу эса, ўз навбатида божхона расмийлаштирув вақтини қисқартириш, юкларни божхона омборида сақлаш ҳаражатларини камайтириш ва юкнинг эгасига қисқа муддатда етиб келишига қулайликлар яратмоқда. “Ваҳоланки, илгари божхона юк декларацияларини қоғоз шаклида расмийлаштириш жараёнларига камида 25 соат вақт сарфланар эди”, - дейилади қўмита матбуот хизмати хабарида.
Top