08:42 / 05.05.2015
2156

Facebook ўзида бегона контентларни гипермурожаатларсиз жойлаштирмоқчи

mvLyDQcIPJU Kun.uz: Дунёдаги энг йирик ижтимоий тармоқ Facebook бу ойдан ўзида BuzzFeed, The New York Times, National Geographic ва бошқа нашрларнинг янгиликлар ва видеоларини ўз саҳифаларида жойлаштирмоқчи, деб хабар бермоқда The Wall Street Journal нашри. Бу публикацияларнинг асосий жиҳати контент Facebook'да тўлиқлигича ва гипермурожаатларсиз жойлаштирилади. Кўпчилик нашрлар учун Facebook'да уларнинг контентларига гипермурожаатлар трафикнинг асосий манбаига айланган эди. Бироқ мобиль қурилмаларда бундай ҳаволаларнинг очилишига 8 сониягача вақт талаб этилади ва бу кўпчилик фойдаланувчиларнинг ҳафсаласини пир қилмоқда. Сайтларга трафикнинг йўқотилишини компенсация қилиш учун Facebook ОАВлар билан рекламадан олинган даромад билан бўлишишни таклиф қилмоқда. Баъзи нашрларда ижтимоий тармоқлардан ўтишлар сони 60 фоизни ташкил қилади, бироқ кўпчилик бундай интеграция ва Facebook'дан боғлиқликдан хавотирланмоқда. Йирик дунё ОАВларида Facebook уларнинг статистикасига кириб, улардан ўзининг манфаатлари йўлида фойдаланиши, мисол учун реклама нархини ўзгартириши, мумкинлиги ташвиш уйғотмоқда. xab-
Top