16:08 / 05.05.2015
2422

Ўзбекистон хўжалик судларининг мингдан ортиқ мажлислари видеоконференция режимида ўтказилди

компьютерлар © UzDaily Ҳисобот даврида давлат органлари билан электрон ҳамкорлик механизмларини кенг жорий этиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар доирасида солиқ ва статистика ҳисоботларини электрон шаклда топшириш тўлиқ қамраб олинди, дея хабар бермоқда ЎзА. 94 мингдан зиёд (ёки умумий миқдорнинг 99 фоизи) божхона юк декларациялари ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этиш механизмини қўллаш орқали расмийлаштирилди. Хўжалик судлари томонидан кўриб чиқилган электрон шаклдаги даъво аризалари ва илтимосномалар қарийб 2 баробар (2014 йилнинг биринчи чорагидаги 9,4 мингдан 16,9 мингтага ошган) кўпайиб, 1 мингдан ортиқ суд мажлислари видеоконференция режимида ўтказилди.
Top