15:56 / 05.05.2015
5431

Ўзбекистонда давлат харидлари бўйича электрон савдоларнинг жорий этилиши натижасида 22 миллиард сўм иқтисод қилинди

Ўзбекистонда давлат харидлари бўйича ўз маҳсулот ва хизматларини етказиб берадиган аккредитациядан ўтган кичик бизнес субъектларининг 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 4 баробардан ошди. ЎзАнинг хабар беришича, уларнинг умумий сони 34,2 мингтани ёки давлат харидлари иштирокчиларининг 98,3 фоизини ташкил этди. Натижада 2015 йил бошидан буён кичик бизнес субъектларидан давлат харидлари ҳажми 77,9 миллиард сўмни ёки электрон савдолар орқали амалга ошириладиган давлат харидлари умумий ҳажмининг 99,6 фоизини ташкил қилди. Айни пайтда давлат харидлари бўйича электрон савдоларнинг жорий этилиши ҳисобидан 22 миллиард сўмлик ёки шу мақсадга мўлжалланган 21,9 фоиз бюджет маблағлари иқтисод қилинди.
Top