14:56 / 05.05.2015
2119

Равшан Эрматов «Сувон» ва «Бейжинг Гуоан» учрашувини бошқаради

ravshan_irmatov_8x4 Kun.uz: 5 май куни Осиё Чемпионлар Лигасида гуруҳ босқичининг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади. “G” гуруҳидан ўрин олган Жанубий Кореянинг “Сувон Самсунг” ҳамда Хитойнинг “Бейжинг Гуоан” клублари ўртасидаги учрашувни ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Учрашув бош ҳаками – Равшан Эрматов. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидов ёрдам беради. Ёрдамчи ҳакам вазифасини эса Шерзод Қосимов бажаради. Учрашув комиссари Шоҳ Исмоил (Малдив), инспектори эса Окада Масаёши (Япония). xab-
Top