09:43 / 05.05.2015
1966

Туркманистон президенти Италияга ташриф буюрди

4-3 Kun.uz: Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Италияга расмий сафар уюштирди. Сафар доирасида у Италия бош вазири Маттео Ренци билан учрашди. Туркманистон давлат ахборот агентлигининг хабар беришича, Римдаги Кижи саройида ўтказилган учрашув чоғида томонлар ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишган. Истиқболли йўналишлар қаторида савдо ва иқтисодиёт соҳаси, саноат сектори, транспорт ва коммуникация, қишлоқ хўжалиги, туризм соҳалари тилга олиб ўтилди. Шунингдек, икки давлат етакчилари маданий ва илмий соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш борасида фикр алмашди. Шунингдек, улар минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишди. Музокаралар якунига кўра бир қатор ҳужжатлар имзоланди. Жумладан, икки давлат раҳбарининг қўшма баёноти қабул қилинди. Шунингдек, Бердимуҳамедов Миландаги ЭКСПО-2015 кўргазмасида Туркманистон кунининг очилиш маросимида иштирок этди. xab-4
Top