09:10 / 06.05.2015
4354

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Тошкентдан Минскка парвозларни амалга оширишни бошлади

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси 5 май “Тошкент – Минск – Тошкент” йўналиши бўйича янги мунтазам авиақатновни йўлга қўйди.

Авиакомпания матбуот хизмати хабарига кўра, Беларусь пойтахтига қатновлар янги А320 аэробусларида ҳафтада икки марта, сешанба ва пайшанба кунлари бажарилади.

“Ўзига хос нодир диққатга сазовор жойлари ва табиат ёдгорликларига бой Беларусга саёҳат қилмоқчи бўлган, шунингдек Минскка иш юзасидан ташриф буюрадиганлар учун ҳам янги қатнов катта қизиқиш уйғотиши кутилмоқда”, - дейилади авиакомпания хабарида.

Top