12:32 / 06.05.2015
4117

Афғонистонда Қуръонни ёқиб юборганликда айбланган аёлни ўлдирган тўрт киши қатл қилинади

Афғонистон суди Қуръонни ёқиб юборишдан айбланган аёлни ўлдирган тўрт кишини ўлим жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда PakTribune нашри хабар бермоқда.
3 май куни интернетга мудҳиш видеолавҳа жойлаштирилди. Унда 50 нафар эркакнинг 27 ёшли аёлни Қуръонни ёқиб юборишда айблаб калтаклагани қайд қилинган. Калтаклашда полициячилар ҳам иштирок этгани маълум.
Суриштирув давомида аёлнинг аслида Қуръонни ёқиб юбормаганлиги аниқланди.

Top